Экоцентр ДжейранЭкоцентр ДжейранЭкоцентр ДжейранЭкоцентр ДжейранЭкоцентр ДжейранЭкоцентр ДжейранЭкоцентр Джейран

Фотогалерея

Мақолаларнинг сўнгги шарҳлар


Янгиликлар

Тўртоёқли кичик дўстларимиз Сизнинг эътиборингизга муҳтож!

Бир кун келиб биз – одам зоти сайёрамизда яшовчи яккаю-ягона тирик жонзот бўлиб қолмаслигимиз учун аниқ қадамлар қўйишимиз зарур. Буни энди ҳаммамиз тушуниб етдик.

“Жайрон” Экомаркази ҳудудида экотуризмни ривожлантириш

2011 йил 3 сентябрда Михаил Зукков фонди кўмагида “Жайрон” Экомарказининг ғарбий ҳудудида экотуризмни ривожлантириш мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Экотуризмни ривожлантириш бўйича давра суҳбати

2011 йил 1-3 сентябрь кунлари “Жайрон” Экомаркази Михаил Зукков фонди билан ҳамкорликда Экомарказ ҳудудида экотуризмни ривожлантириш бўйича давра суҳбати ўтказишни режалаштирмоқда.

Жайронлар ҳисоби

Ҳурматли дўстлар,
анъанага кўра, октябрнинг биринчи шанбасида (жорий йилда 1 октябрь куни) “Жайрон” Экомарказида жониворлар ҳисоби ўтказилади. Бу тадбирда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Фаолиятимиз

Экотуризм

Туризм – Экомарказ пайдо бўлганидан бери унинг фаолият турларидан бири бўлиб келмоқда. Экомарказимизни юртимиз ва хориж табиатсеварлари доим зиёрат қилишади. Улар вольерларда асралаётган,  ёввойи ҳаёт кечирадиган жониворлар, Қизилқум ландшафтининг бой ва жозибали дунёси билан танишадилар.

Экологик билим

Экомарказ ташкил топганидан бери экологик билим бериш ва маърифат тарқатиш билан фаол шуғулланиб келади. Ёшлар ва маҳаллий аҳоли билан фаол иш олиб борилади, радио ва телевидение орқали чиқишлар қилинади, табиат ҳақида фильмлар яратишда иштирок этади. Экомарказ базасида ҳар йили талабалар ўқув амалиёти, биология фани ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади. 

БУХОРО ТОҒ ҚЎЙ

Бухоро тоғ қўйини кўпайтириш 2006 йилда бошланган. Асосий популяцияси 1 урғочи ва 1 эркакни ташкил этади. 2007 йилда улардан биринчи марта насл олинди ва яна битта урғочи олиб келинди.

ҚУЛОН

Қулон популяцияси – қўлда кўпайтириб ташкил этилган, бошқа популяциялардан ажралган, сунъий равишда бошқарилади.

ЖАЙРОН

Жайрон популяцияси – қўлда кўпайтириб ташкил этилган, бошқа популяциялардан ажралган, сунъий равишда бошқарилади. 1977 йилда 39-55 та бир хил репродуктив ёшдаги, така ва совлиқлар сони муқобил жайрон олиб келиниб популяцияга асос солинган.

ПРЖЕВАЛЬСКИЙ ОТИ

Пржевальский отининг популяцияси ҳам қўлда кўпайтириб ташкил этилган, бошқа популяциялардан ажралган, сунъий равишда бошқарилади.

Авторлашиш

Логин:

Пароль:




Кун сурати


Фақат далиллар

ЖАЙРОН

Жайрон популяцияси – қўлда кўпайтириб ташкил этилган, бошқа популяциялардан ажралган, сунъий равишда бошқарилади. 1977 йилда 39-55 та бир хил репродуктив ёшдаги, така ва совлиқлар сони муқобил жайрон олиб келиниб популяцияга асос солинган.
Популяция ресурсларидан фойдаланиш 1980 йилдан бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда.
Экомарказ фаолияти давомида ёввойи популяцияларни ҳосил қилиш ва уларнинг барқарорлигини сақлаш мақсадида 822 та жайрон табиатга қўйиб юборилган.
Жайронларнинг 287 таси ҳайвонот боғлари ва шахсий коллекцияларга сотилган.
 
Овлаш учун 78 тагача лицензия берилади.
Зотини яхшилаш мақсадида (овчи итлар билан қувиб) сараланган жайронлар сони – 120 та.
Жайрон популяцияси 2010 йилда 794 та жайрондан иборат бўлди.

Ҳамкорларимиз

Государственный комитет Республики Узбекистан  по охране природыМолодежный сайт об ЭкологииStudiosus Foundation
ПМГ ГЭФФонд Михаэля Зуккова по охране природы